Россия Эронга нақд 140 миллион евро ва ғарб қуролларидан намуналар берган — ОАВ
Россия камикадзе дронлар учун Эронга 140 миллион евро нақд пул тўлаган, шунингдек уруш вақтида қўлга киритилган ғарб қуролларининг бир нечта намуналарини ҳам берган. Бу ҳақда Британиянинг Sky News телеканалида маълум қилинди.
Қайд этилишича, Россия Эронга Британиянинг NLAW танкка қарши ракетасини, Американинг танкка қарши Javelin ракетасини ва Stinger зенит ракетасини топширган.
2022 йил 20 август куни Теҳронда Россиянинг иккита Ил-76 самолёти тасвирга тушган. Айнан улар дронлар учун пул ва ғарб қуроллари намуналарини етказиб берган.
Эрон эса бунинг эвазига 160 та камикадзе дронларини сотди. Шунингдек, Эрон ва Россия келгусида 200 миллион евролик дронларни етказиб бериш бўйича келишиб олишган.
Эслатиб ўтумиз, аввалроқ Эрон Россияга учувчисиз учиш аппаратлари етказиб берилганини тан олганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter