Россия Барак Обамага тақиқ қўйди

AҚШнинг собиқ президенти Барак Обама Россияга ташриф буюриши тақиқланган шахслар рўйхатига киритилди.
Бу ҳақда International Affairs нашри хабар бермоқда.
«International Affairs журналида мавжуд бўлган манба маълумотларига кўра, Россияга қарши санкцияларга жавобан, AҚШнинг собиқ президенти Барак Обамага Россияга кириш тақиқи қўйилди», — дейилади хабарда.
Шунингдек, Россия 333 нафар канадаликниям мамлакатга киришини тақиқлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter