Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россия аҳолиси 2046 йилда қанчагача камайиши маълум қилинди

Россия аҳолиси 2046 йилда қанчагача камайиши маълум қилинди

Росстатга кўра, 2046 йил 1 январга қадар Россияда (Украинанинг эгаллаб олинган бошқа ҳудудларини ҳисобга олмаганда) янги ҳудудларни ҳисобга олмаганда 138,7 миллион киши истиқомат қилиши прогноз қилинмоқда.

2023 йил 1 январдаги маълумотга кўра, мамлакатда 146,4 миллион киши яшайди. Aҳолиси йилига ўртача 332 минг кишига қисқариб боради ва миграциянинг ижобий ўсиши табиий пасайишнинг ўрнини боса олмайди.

Шу билан бирга, ўрта муддатли истиқболда туғилиш кўрсаткичида ижобий тенденция кузатилади: 2028 йилдан бошлаб туғилишлар сони кўпайишни бошлайди. 2045 йилда эса туғилиш даражаси 1,43 млн кишини ташкил этиши мумкин.

Янги прогноз 2021 йилги Бутунроссия аҳолини рўйхатга олиш натижаларини ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаб чиқилган ва жорий демографик тенденцияларни ҳисобга олган, дейилади Росстат маълумотида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг