Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Роналдуни ўйин вақтида бурнини синдиришди

Роналдуни ўйин вақтида бурнини синдиришди

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду Миллатлар лигаси доирасидаги Чехия – Португалия учрашувида бурнини синдириб олди. 

Биринчи бўлимнинг 13-дақиқасида Чехия терма жамоаси дарвозабони Томаш Вачлик тўпни мушти билан қайтараётганда, кутилмаганда Роналдунинг юзига зарба бериб юборди. Футболчининг юзи қонга беланди.

Шифокорлар тезда унга ёрдам беришди ва футболчи ўйинни давом эттиришга муваффақ бўлди.

Португалия терма жамоаси якунда йирик 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роналду «Эвертон» ишқибозининг телефонини синдириб ташлашда айбланганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг