Роналдуни «Олтин тўп»чилар рўйхатига киритиш ҳатто ўйлаб кўрилмаган
France Football бош муҳаррири Венсан Гарсиянинг айтишича, «Олтин тўп» номзодлари рўйхати учун масъул қўмита португалиялик Криштиану Роналду номзодини ҳам кўриб чиқмаган. Бу ҳақда у TZ нашрига маълум қилди.
«Роналдунинг йўқлиги қўмитада умуман муҳокама қилинмаган. У жаҳон чемпионатида порламади ва енг машҳур лигада ўйнамайди.
Шунга қарамай, Криштиану ажойиб ўйинчи бўлиб қолмоқда», - деди Гарсия.
Роналду Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Португалия терма жамоаси таркибида бешта ўйин ўтказиб, битта голни пеналтидан киритди. Лионел Месси Aргентина терма жамоаси билан жаҳон чемпиони бўлган бўлди, еттита гол урди ва турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Энг яхши футболчини тақдирлаш маросими 2023 йилнинг 30 октябрида бўлиб ўтади.
Goal порталининг хабар беришича, мукофот учун курашадиган энг кучли уч номзод Лионел Месси («Интер Майами»), Эрлинг Холланд («Манчестер Сити») ва Килиан Мбаппе («Пари Сен-Жермен»). Лекин айнан аргентиналик асосий фаворит деб аталади.
Ўтган йили франциялик ҳужумчи Карим Бензема «Олтин тўп»ни қўлга киритганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter