Роналду Мессининг натижасини такрорлади
«Ювентус» футбол клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду 2007/08 йилги мавсумдан бошлаб кетма-кет ўнинчи марта чемпионат ўйинларида 25 тадан ортиқ гол урди, дея хабар берди «Газета.ру».
Илгари бу натижага фақат аргентиналик футболчи Лионель Месси эришганди.
Португалиялик футболчи охирги тўпини куни кеча Италия чемпионатининг 31-турида «Милан» дарвозгаси киритди. Роналдунинг голига қарамай, клуб учрашувни 2:4 ҳисобида бой берди.
Италия миллий чемпионати доирасида футболчи 26 та тўп киритди. Қолаверса, ушбу мавсумда «Ювентус» таркибида 39 та учрашувда қатнашиб, 30 та гол киритди ва еттита голли узатмани амалга оширди.
Роналду 2018 йилда Мадриднинг «Реал» клубидан «Ювентус» сафига келиб қўшилган. Форварднинг трансфер қиймати €117 млн.ни ташкил этди. Ҳужумчи туринликлар билан 2022 йилгача шартма имзолаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter