Бугун «Эл-Класико»! «Барселона» ва «Реал»нинг тахминий таркиби чиқди

Бугун футбол мухлислари учун катта байрам — «Эл-Класико» гувоҳи бўламиз. Испания кубоги финалидаги «Барселона» – «Реал Мадрид» тўқнашуви ҳар қачонгидан қизғин ўтиши кутиляпти.
Учрашувгача бўлиб ўтган воқеалар, ахборот майдонидаги курашлар яшил майдонда қандай акс этиши жуда қизиқ.
Хуллас, ўтказиб юбориш йўқ: Ўзбекистон вақти билан 26 апрелдан 27 апрелга ўтар кечаси соат 01:00 да «Барселона» – «Реал Мадрид» учрашувига старт берилади.
Айрим манбалар бу оқшом жамоалар қайси футболчиларни асосий таркибда майдонга туширишини тахмин қилмоқда:
«Реал» асосий таркиби (тахмин):
Куртуа — Васкес, Асенсио, Рюдигер, Менди — Валверде, Чуамени, Себалиос, Родриго — Беллингем, Винисиус.
«Барселона» асосий таркиби (тахмин):
Шесни — Мартин, Иниго, Кубарси, Кунде — Де Йонг, Педри, Олмо — Ямал, Рафиня, Торрес.
Левандовски ва Мбаппе йўқ, француз иккинчи таймда майдонга тушиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter