Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Роналду кетма-кет иккинчи ой тенгсиз деб топилди

Роналду кетма-кет иккинчи ой тенгсиз деб топилди

«Ал-Наср» футбол клуби сардори, португалиялик юлдуз Криштиану Роналду Саудия Арабистони Суперлигасида сентябрь ойининг энг яхши футболчиси деб топилди.

38 ёшли футболчи сентябрь ойида маҳаллий лигада ўтказган тўртта ўйиннинг ҳар бирида гол урди. «Ан-Наср» ҳужумчиси бешта гол ва учта голли узатмага эга. Эндиликда у Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарлар пойгасида 10 та гол билан якка пешқадамлик қилмоқда.

Роналду бу совринни кетма-кет иккинчи марта олади. Август ойида ҳам унга тенг келадигани йўқ эди, кейин бешта гол урди ва иккита голли узатмани амалга оширди.

Айни пайтда, Роналду «Ал-Наср» сафида ўйнаган 10 ой ичида ўзининг 31-голини урди. У Осиё Чемпионлар лигаси ўйинида Тожикистон «Истиқлол»и дарвозасига сўнгги голни йўллади, бу гол унинг ушбу турнирдаги дебюти бўлди. Португалиялик футболчи кетма-кет учинчи ўйинда гол урди, сўнгги бешта ўйинда эса барча турнирларда бешта гол муаллифи бўлди.

2023 йилнинг январидан бери Роналду саудияликлар сафида 35 та ўйин ўтказиб, 31 та гол ва 8 та голли узатмани амалга оширган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг