Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Роналду 780 минг долларлик соат ясатди (видео)

Роналду 780 минг долларлик соат ясатди (видео)

Роналду Саудия Арабистонида тақиб юриш учун $780 мингга соат ясатди.

Соатнинг корпуси 18 каратли оқ олтиндан бўлиб, 388 дона цаворит қопланган. Айтишларича, бу яшил тош зумраддан 200 марта кам учрайди.

Ушбу соатни Jacob&Co компанияси футболчи учун махсус — ягона нусхада тайёрлаб берди.

Эслатиб ўтамиз, Жалолиддин Машарипов тўп сураётган «Ан-Наср» таркибига қўшилган Криштиану Роналду 2023 йил бошида Саудия Арабистонига кўчиб келганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг