«Устаси фаранг». Риштонлик фуқаро икки аёлнинг номига кредит олиб чув туширди
2020 йилнинг 21 ноябрь куни риштонлик фуқаро Ҳ.Ж. М.Д. исмли аёлнинг ишончига кириб, алдаб, унинг номига А.Темур кўчасида жойлашган кредит дўконидан жами нархи 6.860.000 сўмлик бир дона «Asus» русумли ноутбукни олган. Аммо тўловларни қилмасдан сотиб, пулларни шахсий эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Бундан ташқари, 8 декабрь куни Ҳ.Ж. такроран, алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан, У.Ш. исмли аёлнинг номига Рошидоний кўчасида жойлашган кредит дўконидан жами нархи 5.835.000 сўмлик бир дона кондиционер олиб, тўловларни қилмасдан сотиб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Риштон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter