Рим папаси Путиндан жавоб кутяпти
Рим папаси Франциск Украинадаги вазиятни ҳал этиш учун Россия президенти Владимир Путин билан кўришмоқчи ва бунинг учун Москвага учишга тайёр. Бу ҳақда бугун, 3 май куни «Corriere della Sera» газетаи ёзди.
Франциск айтишича, Россия Украинага қўшин киритганидан сўнг, 20 кун ўтиб (15 мартда — таҳр.), ўз кардиналидан Путинга учрашмоқчи эканлигини етказишни сўраган.
Ватикан ҳануз Россиянинг жавобини кутяпти. Рим папаси Путин билан учрашувдан умидини узгани йўқ. Понтифик шу билан бирга «Россия давлат раҳбари ҳозирги пайтда ушбу учрашувни ўтказа олмаслиги ва ўтказмаслиги мумкинлиги»ни ҳам инкор этмаган.
Франциск Москвага бормасдан туриб Киевга ташриф буюрмаслигини ҳам қўшимча қилди. «Боришим керак эмаслигини (Киевга) сезяпман. Мен аввал Москвага боришим, Путин билан учрашишим керак», — деди Рим папаси.
Хабарда ёзилишича, сиёсий сабаблар туфайли Рим папаси Франциск ҳамда Москва ва Бутун Рус патриархи Кириллнинг 2022 йил 14 июнига белгиланган учраши бекор қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter