Рим папаси: «Болалигимда қассоб бўлишни орзу қилганман»
Рим папаси «Rai» телеканалига интервью берди.
«Болаликдаги орзуим қассоб бўлиш эди. Дўконга кўпинча бувим билан борардим, гўшт сотувчи фартугининг чўнтагига кўп пулларни солаётганини кўриб ҳавасим келган», — деди у.
Франциск кейинчалик кимёга қизиққанини, тиббиёт факультетига киришга тайёрланганини айтиб берди. Сўнг ҳаммаси ўзгариб кетди.
Таъкидлаш керакки, Франциск понтифик бўлиб сайланган 2013 йилдан бери биринчи марта интервью берди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter