Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рейтингда пастлаш ҳукуматга ёқмаяпти...

Рейтингда пастлаш ҳукуматга ёқмаяпти...

Бугун Таиландда Конституция куни. 1932 йилда қабул қилинидан бери ўтган йиллар давомида у бир неча маротаба ўзгартирилганига қарамай, мазкур Конституция аввал қабул қилиниб келинган вақтинчалик Низомлар билан таққослаганда салмоқли юксалиш эди.

Замонавий Таиландда Конституция куни катта байрам сифатида нишонланади. Шаҳарлардаги кўплаб бинолар ва уйлар миллий кўринишда ва турли ўйинчоқлар билан безатилади. Аксарият давлат ташкилоти ва корхоналар ушбу кунда ишламайди, кўнгилочар ва дам олиш масканлари одамларга тўлади.

Конституцияда таълим олиш ҳуқуқи ҳам кафолатланади. Сўнгги йилларда таълим олиш деганда фақатгина мактаблар ёки олий ўқув юртларида таҳсил бериш эмас, балки кенг аҳолини замонавий тизимларни ва ахборот коммуникацияларидан фойдаланган ҳолда ахборот олишига эътибор қаратиш кучайиб бормоқда.

Таиландда ўқув йили майдан бошланиб, февралда тугайди. Аммо пандемия туфайли бу йил фақат 1 июлдан дарслар бошланди. Баъзи ҳудудларда эпидемиологик ҳолат ёмонлашса онлайн режимга қайтиш белгиланган. Коронавирус пандемияси шароитида мактаблар масофавий ишлади, дарслар смартфонлар ва уй компьютерларидан фойдаланган ҳолда давом эттирилди.

Аммо юқори технологиялар соҳасида жиддий муаммолар кузатилди ва давлат бу соҳага катта эътибор қаратмоқда.

Ноябрда Таиланд рақамли тараққиёт агентлиги мамлакатда биринчи Сунъий интеллект давлат марказини очди. У ахборот технологияларидан фойдаланиш ва маълумотларнинг очиқ манбасини яратиш бўйича маслаҳат майдончаси вазифасини ўтиши керак.

Марказ шунингдек давлат департаментлари, университетлар, хусусий команиялар, стартаплар, янги технологиялар ишланмалари бўйича ўзаро алмашув макони ҳам бўлиши лозим. Ҳозирда 3 минг давлат хизматчилари бўлиб, марказ турли курслар орқали уларнинг малакасини оширади.

Бу улкан қадам 2020-2022 йилларга мўлжалланган рақамли трансформация бўйича ҳукумат Йўл харитасининг муҳим қисми ҳисобланади.

Марказ ижрочи директори Супот Тиаравутнинг таъкидлашича, ҳукмат давлат хизматларида рақамли тараққиётни кучайтирмоқда, у шаффоф бўлиши, тез ва аниқ ишлаши керак. Аҳоли учун ҳукумат маълумотларидан фойдаланиш қулай бўлмоғи шарт.

Унинг тан олишича, Таиландда ҳанузгача хусусий, давлат ва таълим соҳаларида IT бўйича экспертлар етишмайди, шу сабабли мутахассисларни бу йўналишда ўқитишга кўп вақт талаб этилмоқда.

Oxford Insightsнинг 2020 йилдаги ҳисобларида Таиланд жаҳоннинг 194 мамлакати орасида Ҳукуматнинг сунъий интеллект технологияларини жорий этишга тайёрлиги индекси бўйича 60-ўринда бормоқда. Ваҳоланки, ўтган йилдагидан тўрт пағона пастлагани маъмурларнинг ошиғич чоралар кўришга ундамоқда.

Мазкур индекс тўртта – бошқарув, инфратузилама ва маълумотлар, билимлар ва таълим, давлат ва жамоат хизматлари гуруҳларига бўлинган 11 та кўрсаткични қамраб олади.

Эндиликда сифатли давлат хизматларини жорий этиш учун ички маълумотлар алмашиш мақсадида чат-бодилар жорий этилади, қолаверса, давлат ташкилотларига мурожаат қилиш учун платформа яратилади.  

Бундан ташқари, ўқитиш тизимини такомиллаштириш ва ёшларни халқаро билимларга эгалигини ошириш учун таълим вазирлиги давлат мактабларида инглиз тилини ўқитиш даражасини ошириш учун хориждан яқин истиқболда 20 минг ўқитувчини мактабларда дарс ўтиш учун жалб этиш кутилмоқда. Ҳозирда 7 минг нафар чет эллик устозлар сабоқлаб бермоқда.

Хорижий инвестициялар учун ўзига хос хабга айланишни истаётган Таиланд бу мақсад йўлида Япония учун доимий равишда катта миқдордаги ўқитувчилар етказиб берадиган Канада билан фаол музокаралар олиб борилаётгани ва Вазирлар Маҳкамаси тегишли маблағларни ўтказиб бергани эътибор молик.

200 мингдан ортиқ талаба таҳсил олаётган 170 та олий ўқув юртида ҳам янги дастурлар жорий этиб борилмоқда.

Қолаверса, хитой тилини ўқитиш бўйича ҳам Чин юртидан 10 минг ўқитувчини олиб келиш режаси мавжуд. Келгусида давлат мактаблари сони икки баробар камайтирилиб, 15 мингта туширилиши ҳам кутилмоқда.

Бу орқали вазирлик тежалган маблағларни таълим сифатига, стандартларни ошириш учун ресурслар ва кадрларни кўпайтиришга йўналтириш ниятида.

Наргиза Чоршанбиева,
математика фани ўқитувчиси

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг