Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рестораннинг собиқ ишчиси сейфдан пул ўғирлаганликда гумонланмоқда

Рестораннинг собиқ ишчиси сейфдан пул ўғирлаганликда гумонланмоқда

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

Шу йилнинг 19 сентябрь куни соат 23.30дан 20 сентябрь куни 09.00гача бўлган вақт ичида номаълум шахс шаҳардаги ресторанларнинг бирига кириб, калит танлаш йўли билан сейфни очиб, ичидан 20 ёшли Сурайё Л.га тегишли бўлган 25 миллион сўм ва видеокамеранинг хотира картасини ўғирлаб кетган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

«Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси («Ўғрилик») бўйича жиноий иш қўзғатилди. Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-тергов тадбирлари давомида ушбу жиноятни содир этганликда гумонланувчи сифатида рестораннинг собиқ ишчиси 29 ёшли Муродил И. ва унинг таниши 29 ёшли Тохиржон Х.лар аниқланди», дейилади ИИББ хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг