Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Республиканинг бешта университетига раҳбарлар тайинланди

Республиканинг бешта университетига раҳбарлар тайинланди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари билан 5 та ОТМда тайинловлар амалга оширилди.

Унга кўра:

Шерзод Неъматов Қарши давлат техника университети ректори этиб тайинланди. У бунга қадар Шаҳрисабз давлат педагогика институти ректори эди.

Батирбек Каипбергенов Нукус давлат техника университети ректори лавозимига тайинланди. Бунгача у Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири лавозимида ишлаган.

Дилноза Хўжаева Қўқон давлат университети ректори этиб тайинланди. Бунгача у Қўқон давлат педагогика институти ректори лавозимида ишлаган.

Баҳром Тўлаганов Тошкент архитектура-қурилиш университети ректори этиб тайинланди. Бунгача у Тошкент архитектура-қурилиш университети Стратегик ривожлантириш бўйича биринчи проректори лавозимида ишлаган.

Садоқат Ғаффоровна Сиддиқова Бухоро давлат техника университети ректори этиб тайинланди.

С.Сиддиқова бунгача Бухоро муҳандислик-технология институти ректори лавозимида ишлаган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг