Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Республика товар-хом ашё биржасига раис тайинланди

Республика товар-хом ашё биржасига раис тайинланди

Фото: Рақобат қўмитаси.

Асадулла Қаюмов «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ бошқарув раиси лавозимига тайинланди. 

Президентнинг тегишли қарорига мувофиқ Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Қаюмов Асадулла Уролович бошқа ишга ўтиши муносабати билан Қўмитадаги амалий фаолиятини якунлади.

Асадулла Қаюмов илк фаолиятини 2007 йил Қўмитада етакчи мутахассис лавозимидан бошлаган ва 2017 йилга қадар бош мутахассис, бўлим бошлиғи ўринбосари ҳамда бошқарма бошлиғи лавозимигача кўтарилган. 2022-2025 йилларда Қўмита раисининг биринчи ўринбосари, ўринбосари лавозимларида фаолият олиб борди. 

Шунингдек, «Рақобат тўғрисида», «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида», «Реклама тўғрисида»ги Қонунлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Вазирлар Маҳкамасининг бир қанча фармон ва қарорлари қабул қилиниши ва такомиллаштирилишига ўз ҳиссасини қўшган. 

 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг