Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Республика олий таълим кенгаши таркиби янгиланди, раис — Одил Абдураҳмонов

Республика олий таълим кенгаши таркиби янгиланди, раис — Одил Абдураҳмонов

Тошкент давлат транспорт университети

Ҳукумат қарори (319-сон, 08.06.2022 й.) билан Вазирлар Маҳкамасининг «Республика олий таълим кенгашини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 26 декабрдаги 1037-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Киритилган ўзгаришларга мувофиқ эндиликда:

– олий таълим соҳасига тегишли барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар билан келишиш билан бирга Кенгаш билан ҳам келишиш амалиёти жорий этилади;

– Республика олий таълим кенгаши Тошкент давлат транспорт университети биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилади;

– Олий таълим соҳасига тегишли барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Кенгаш билан келишилади;

– республикадаги барча олий таълим муассасалари ва ректорларнинг мустақил рейтингини шакллантириш ҳамда уларнинг йиллик ўсиш динамикасини таъминлаш бўйича ташкилий масалаларда кўмаклашилади;

– олий таълим муассасалари ректор лавозимларига муносиб номзодларни саралаш ҳамда бошқарув кадрлар захираларини шакллантириш мақсадида «Ректорлар мактаби» тизими йўлга қўйилади.

Шунингдек, мазкур қарорда Кенгаш таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланиши, зарур ҳолларда, мажлисда иштирок этган Кенгаш аъзоларининг кўпчилик овози билан унинг таркибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкинлиги белгилаб қўйилмоқда.

Одил Абдураҳмонов

Тошкент давлат транспорт университети ректори лавозимида ишлаб келаётган Одил Қаландарович Абдурахманов бир вақтнинг ўзида Кенгашга раислик қилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 385-сон қарори билан О.Абдурахманов Тошкент давлат транспорт университетининг ректори этиб тайинланган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг