Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Репродуктив саломатлик: оналар ва болалар ўлмасин!»

«Репродуктив саломатлик: оналар ва болалар ўлмасин!»

Самарқандда «Ўзбекистоннинг репродуктив саломатлиги: келажак учун ютуқлар ва режалар» мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ўз ишини бошлади.

Анжуманда репродуктив саломатлик, акушерлик, перинатология, гинекология, репродуктология, бачадон бўйни саратони скрининги ва профилактикаси бўйича Германия, Буюк Британия, Франция, Швейцария, Исроил, Жанубий Корея,  Хитой, Туркия, Украина, Россия, Беларусь, Тожикистон, Қозоғистон ва Ўзбекистондан 350 нафар мутахассис иштирок этмоқда. Илмий маърузалар билан бошланган тадбир доирасида маҳорат дарслари, семинарлар ва давра суҳбатлари ўтказилиши режалаштирилган.

«Хабар.уз» Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Наталья Нодирхоновага Ўзбекистонда оналар ўлими билан боғлиқ савол билан мурожаат қилди.

 – Биз 2020 йилга нисбатан бу нохуш ҳолатларни қарийб икки мартага камайтирдик. Лекин янада камайтириш имкониятларини излаяпмиз, — деди шифокор.

Ўзбекистонда 2020 йилда оналар ўлими 155 тани ташкил қилган эди.  

Конференция доирасида кўплаб фирма ва ташкилотлар дори-дармонлари, тиббий ускуналари кўргазмаларини ташкил қилишган. Украиналик мутахассис «Она янги бир инсонга жон бағишлаётганда, мурғак гўдак эса яшаш учун кураша бошлаганда ҳаётдан кўз юмиши мумкин эмас!» дейди.

Эртага, конференция сўнгида 3 та халқаро меморандиум имзоланиши кутилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг