Рекорд: битта каптар 1 миллион 600 минг еврога сотилди
Бельгияда каптар рекорд қийматда сотилди. Аукциондаги бошланғич баҳоси 200 евро эди, якунда эса савдо 1 миллион 600 минг еврода тўхтади, дея хабар берди «МИР 24» телеканали.
Рекордчи Янги Ким деб номланади. Тезкор почтачи каптар икки ёшда. Қуш учун қизғин кураш бошланди. Дастлаб унга Жанубий Африкадан келган харидор даъвогарлик қилган бўлса, бироқ баҳсга икки нафар хитойлик ҳам аралашди. Ғолибнинг номи ошкор қилинмаяпти. Бироқ шуниси маълумки, олдинги рекордчи каптар — Армандо ҳам унга тегишли: қушни 1 миллион 252 минг евро сотиб олган.
Хитойда каптар пойгасига қизиқиш туфайли тез учар каптарларнинг баҳоси бирдан кўтарилиб кетди. Айниқса, ушбу спорт турининг анъанавий маркази ҳисобланган Бельгия қушларига талаб юқори.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter