«Реал»га янги мураббий келди
«Реал Мадрид» ўз сайтида янги мураббий тайинланганини эълон қилди.
Француз мутахассиси Зиданнинг ўрнини италиялик 61 ёшли Карло Aнчелотти эгаллади. Шартнома муддати ҳали эълон қилинмади.
Италиялик мураббий «Реал»ни 2013-2015 йилларда ҳам бошқарган. Унинг бошчилигида жамоа Испания кубоги, Чемпионлар Лигаси ва УЕФA Суперкубогини ютди. 2019 йил декабрдан у Aнглиянинг «Эвертон» клубини бошқарди. Мутахассис ҳисобида 20 та соврин, шу жумладан, Чемпионлар Лигасида учта ғалаба бор.
Зидан 27 май куни «Реал»ни тарк этди. Франциялик мутахассис ушбу лавозимни шартнома тугашидан бир йил олдин топширди. «Қироллик клуби» футболчилари мураббийнинг нияти ҳақида олдиндан билишганди. Зидан коронавирус пандемияси пайтида кузатилиши керак бўлган кун тартибидан чарчаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter