Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Реал» ва «Барселона» қаттиқ жазоланиши мумкин

«Реал» ва «Барселона» қаттиқ жазоланиши мумкин

Испаниянинг «Реал» ва «Барселона» ҳамда Италиянинг «Ювентус» клублари Чемпионлар лигасининг 2023/2024 мавсумида қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин. «La Gazzetta dello Sport» ёзишича, бир пайтлар Суперлига тузмоқчи бўлган ушбу жамоалар жарима тўламаса бадарға қилинади.

Яқинда Мадрид суди жамоаларни ҳамда миллий федерациялар ва чемпионатларни 2021 йилнинг апрелида Суперлига ташкил қилгани учун УЕФА ВА ФИФА таъқибидан ҳимояловчи чораларни бекор қилди.

УЕФА ҳозирча клублар билан орани очди қилиш ниятида эмас. Сал кейинроқ барибир бу юз бериши мумкин. Ўшанда жамоалар 15 млн евро жарима тўлашларига тўғри келади. Суперлига қатнашчиси бўлишга розилик берган барча жамоаларга бу жазо татбиқ этилди.

Жаримани тўламаса, «Ювентус», «Барселона» ва «Реал» УЕФА томонидан Чемпионлар лигасидан четлаштирилади, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг