«Реал» уханлик футболчиларни «Барселона» билан «класико»га таклиф қилди
«Реал Мадрид» клуби Испания чемпионати ташкилотчилари биргаликда хайрли ташаббусга қўл урди: «Барселона» билан бўлиб ўтадиган «класико»га Хитойнинг «Ухань Чжоэр» клуби футболчилари таклиф этилди.
«Ухань» футболчилари ўқув-йиғинини ўтказиш учун Испанияга келиб, коронавирус туфайли карантинга олинган ватанларига қайтиша олмаётганди.
«Ухань Чжоэр» футболчилари ўйиндан олдин Ла Лига офисида бўлишади, ўйин ўтганидан бу куниси эса «Реал» директори Эмилио Бутрагеньо улар учун «Сантьяго Бернабеу»га экскурсия уюштиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter