«Реал» тарихида биринчи марта: ўйинни аёл ҳакам бошқаради
Франциялик футбол ҳаками Стефани Фраппар 2 ноябр куни Европа чемпионлар лигасининг «Реал» (Испания) ва «Селтик» (Шотландия) жамоалари ўртасидаги ўйинини бошқаради.
«Реал Мадрид» тарихида биринчи марта унинг ўйинини аёл ҳакам бошқаради.
Айтиш керакки, ушбу беллашувнинг амалий аҳамияти қолмаган: мадридликлар плей-оффга йўлланма олиб бўлишган, ҳатто йирик ҳисобдаги ғалаба ҳам Шотландия чемпионини гуруҳдаги энг сўнгги ўриндан қўзғата олмайди.
Стефани Фраппар бу йилги мавсумда Франция чемпионатининг 6 та, Европа лигасининг 2 та, ЖЧ-2022 саралашининг 2 та ўйинига бош ҳакам сифатида майдонга тушди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter