«Ўзстандарт» агентлиги «Telegram»да махсус бот-хизматини ишга туширди
«Ўзстандарт» агентлиги томонидан стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва аккредитация соҳаларидаги энг сўнгги янгиликлар билан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини таништириб бориш мақсадида ижтимоий тармоқларда расмий саҳифа ва каналлар ташкил этилганини маълум қилди.
Хусусан, Telegram канали, Instagram, Facebook ва Twitter ижтимоий тармоқлари орқали соҳадаги янгиликлар мунтазам равишда ёритиб борилмоқда.
Шунингдек, аҳоли ва тадбиркорларни қизиқтирган саволларга тез ва сифатли жавоб бериш мақсадида «Telegram» мессенджерида @uzstandartga_savollar_bot махсус хизмати ишга туширилган бўлиб, келиб тушаётган саволларга агентликнинг малакали мутахассислари томонидан жавоб берилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter