Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Реал» ўз халоскорини қайтарди

«Реал» ўз халоскорини қайтарди

«Реал» клуби расман Сантьяго Соларини истеъфога чиқарди ва Зайниддин Зидан билан 2022 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади.

Зайниддин Зидан аввал ҳам Қироллик клуби қийин аҳволга тушганида мураббий сифатида жамоани қабул қилиб олган ва 2016-2018 йиллар оралиғида унинг бошқарувидаги «Реал» Чемпионлар лигасида қаторасига уч марта ғалаба қозонган эди. Ўшанда у Рафа Бенитесни алмаштирган эди.

Зидан жамоани тарк этганига ҳали бир йил ҳам тўлгани йўқ. Аммо мадридликлар икки бор мураббий алмаштиришга (Лопетеги ва Солари) улгуришди. Бу орада номдор клуб муҳим мусобақалардан чиқиб кетди, чемпионатдаги аҳволини эса оғирлаштириб юборди.

Ана энди афсонавий футболчи яна жамоани қутқаришига ва оёққа турғазишига тўғри келади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг