Рассом Лениннинг жасадини сотиб олмоқчи
Нью-йорклик мусаввир Дэвид Датуна Лениннинг жасадини сотиб олиб, Вашингтонда мавзолей нусхасини яратмоқчи, дея хабар берди «РИА Новости».
Рассом нафақат Мавзолейнинг нусхасини барпо этишни, балки миллион долларлик бошланғич тўлов эвазига Лениннинг жасадини сотиб олишни, бироқ шу мақсадда қарийб миллиард доллар тўплашни режалаштирмоқда.
«Россия — азалдан ўз императорига эга империя бўлиб келган. Америка эса коммунизм ва социалистик ғоялар сари илдамламоқда. Бугунги кунда Ленин ва мавзолей кўринишидаги атрибутлар Россиядан кўра АҚШга кўпроқ керак. Иккинчи мавзолейни қуриш қийин эмас, лекин Ленинни алмаштириб бўлмайди. Шу боис уни сотиб олишни таклиф этаман. Бунинг учун хоҳлаганча пул тўплашга тайёрман», — деди Датуна.
Датуна — америкалик рассом, санъат асарлари коллекционери. 400 минг еврога баҳоланган «Ҳамма нарсани кўрувчи В.» — Россия президенти портретини сотгандан сўнг танилиб кетган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter