Расмий муносабат: Ички ишлар вазирлиги номидан тарқатилаётган эълон сохта
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ижтимоий тармоқларда «Барча фуқаролар диққатига! Шошилинч хабар! Ички ишлар вазирлиги қуйидаги баёнотни эълон қилади» деб бошланиб, тарқатилган эълон сохта эканини маълум қилди.
Тармоқда тарқатилаётган сохта хабарда ўзини «Escom» номли компаниядан, деб таништираётган кишилар чироқларни бепул алмаштириб бериш таклифи билан уйга кириб, пул ва болаларни ўғирлашаётгани, улар, шунингдек, одамларга қурол билан таҳдид қилаётгани айтилади.
Ҳозирги кунда сохта эълон тарқатиш билан шуғулланган ижтимоий манбаларни аниқлаш юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter