Расман: Хави — «Барселона» бош мураббийи

«Барселона» матбуот хизмати Хави Эрнандес жамоа бош мураббийлигига тайинланганини эълон қилди. «Ас-Садд»нинг собиқ бош мураббийи билан 2024 йилнинг ёзига қадар шартнома имзоланган.
Хави дам олиш кунларида Барселонага келиши кутилмоқда. 8 ноябрь куни унинг иштирокида махсус матбуот анжумани ташкил этилади.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» Роналд Куманни 28 октябрь санасида, «Райо Вальекано»дан учралган мағлубиятдан сўнг истеъфога чиқарганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter