Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Расман: Одил Аҳмедов футболчилик фаолиятини якунлади

Расман: Одил Аҳмедов футболчилик фаолиятини якунлади

Фото: «UzReport»

Одил Аҳмедов футболчилик фаолиятини якунлади — бу ҳақда бугун 18 ноябрь куни футболчи ўз фаолиятига бағишланган «Одил Aҳмедов: «Орзунинг шонли йўли» китоби тақдимот маросимида маълум қилди.

Одил Аҳмедов ёзда Ўзбекистон миллий жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилганди.

2007 йилда Ўзбекистон миллий жамоаси сафида дебют қилган Одил Aҳмедов миллий жамоа сафида 108 ўйин ўтказиб, 21 та гол урган. Тўртта жаҳон чемпионатининг саралашларида қатнашган, уч маротаба Осиё кубогида иштирок этган. 2020 йилда «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи» фахрий унвони билан тақдирланган.

34 ёшли яримҳимоячи Хитой Суперлигаси жорий мавсумида «Цанчжоу Майти Лайонс» сафида 7 ўйинда майдонга тушганди. Фаолияти давомида «Пахтакор», «Анжи», «Краснодар», «Шанхай СИПГ» каби жамоалар шарафини ҳимоя қилган.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг