Аҳмедовлар оиласи оғир жудоликка учради
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедовнинг отаси Олимжон Aҳмедов вафот этди.
«Дарё» хабарига кўра, Олимжон Аҳмедов 31 октябрь, шанба куни 65 ёшида вафот этган.
У узоқ йиллар мобайнида «Наманган автотеххизмат» корхонасида меҳнат қилиб, шу ердан нафақага чиққан. Оилада 4 ўғил, бир қизни тарбиялаб, эл-юрт хизматига камарбаста фарзандлар этиб вояга етказган.
Олимжон Aҳмедовнинг икки нафар ўғли – Одил Аҳмедов ва Азим Аҳмедов юртимизда таниқли футболчилар ҳисобланишса, уларнинг акаси Ёқуб Аҳмедов кино соҳаси вакилидир.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter