Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Расман! Мактаб формасини жорий этиш талаби бекор қилинди

Расман! Мактаб формасини жорий этиш талаби бекор қилинди

Вазирлар Маҳкмасининг 2022 йил 3 октябрдаги 558-сонли қарори билан 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб давлат умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчилар учун тасдиқланган шакллардаги ягона мактаб формасини жорий этиш талаби расман бекор қилинди.

Аввалроқ Халқ талими вазири янги ўқув йилида ота-оналар учун ягона формани харид қилишга мажбурий талаб  қўйилмаслиги ва мактабга ягона формада келмаган ўқувчиларга нисбатан ҳеч қандай эътирозлар билдирилмаслигини маълум қилганди.

Бунга қадар эса, Ҳукумат қарорига кўра, 2022/2023 ўқув йилидан давлат мактабларида ўқувчилар учун мактаб формаси тўлиқ жорий этилиши айтилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг