Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Расман: Жазоир президенти Абдулазиз Бутефлика истеъфога чиқди

Расман: Жазоир президенти Абдулазиз Бутефлика истеъфога чиқди

Фото: ТАСС

Жазоирни 1999 йилдан бери бошқариб келаётган президент Абдулазиз Бутефлика истеъфога чиқди. Унинг мамлакат Конституция кенгаши раҳбарига йўллаган мурожаати матни «TSA» порталида эълон қилинди.

«Сизга давлат раҳбари сифатидаги ваколатларимни 2019 йилнинг 2 апрелидан тўхтатишимни билдираман. Бу қарорни асосли равишда Жазоирни биргаликда энг яхши келажак сари йўналтиришни истаётган ватандошларимнинг қалби ва кўнглини тинчлантириш мақсадида онгли равишда ва ўз ташаббусим билан қабул қилдим», — дейилади мурожаатда.

Бутефликанинг айтишича, унинг қарори Жазоир фуқароларини «ўта хавфли ўзгаришлар»дан муҳофазалаш учун ҳам зарур.

Кекса президент ўз халқига энг яхши тилакларини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йили 82 ёшли Бутефлика президентлик сайловларида қатнашиш ниятини билдирганди. Бироқ охирги йилларда саломатлигига жиддий путур етган давлат раҳбарининг бу қарори жазоирлик аксарият аҳолининг норозилигини келтириб чиқарди ва мамлакатда кўплаб намойишлар, тўқнашувлар юзага кела бошлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг