Георгий Гахария — Грузиянинг янги бош вазири
Грузия бугундан янги бош вазирли бўлди — тегишли фармон бугун, 9 сентябрь куни президент Саломе Зурабишвили томонидан имзоланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалги бош вазир Мамука Бахтадзе сентябрь ойи бошида истеъфо берганди. Бўшаб қолган жойга «Грузин орзуси — демократик Грузия» партияси сиёсий кенгаши Гахария номзодини илгари сурди. Гахария парламент томонидан ҳам қўллаб-қувватланиб, янги ҳукумат шакллантирилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter