Расман: Демократлар АҚШ президентлиги учун сайловда Байден номзодини илгари суришди
Демократлар партиясининг Висконсин штатида бўлиб ўтган умуммиллий съездида кўпчилик собиқ вице-президент Жо Байденнинг АҚШ президентлиги учун курашишини ёқлаб овоз берди.
Байден праймеризга кўра, партия делегатларининг энг кўп овозини тўплади, съездда овоз бериш виртуал тарзда амалга оширилди. Овоз бериш якуний натижалари ҳали эълон қилинган эмас.
Коронавирус сабабли съездда овоз бериш виртуал бажарилди. Байденнинг партия ички курашида асосий рақиби вермонтлик сенатор Берни Сандерс эди, бироқ у апрель ойида курашдан чиқиб кетган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter