Рақамли технологиялар вазирлигига вазифалар топширилди
Бугунги йиғилишда Рақамли технологиялар вазирлигига, тегишли вазирлик ва ҳокимликлар билан биргаликда, қатор вазифаларни амалга ошириш топширилди.
Жумладан:
- аҳоли ва тадбиркорларга кўрсатилаётган электрон хизматлар бўйича 26 та ахборот тизимини Ягона давлат хизматлари портали билан бирлаштириш;
- ушбу портал орқали кўрсатилаётган хизматларни ҳозирги 370 тадан 570 тага етказиш;
- янги автотранспортларни онлайн давлат рўйхатидан ўтказиш ва рақам бериш тизимини жорий қилиш;
- яна 8 турдаги нотариал ҳаракатларни онлайн шаклга ўтказиш;
- жами 11 мингга яқин сув хўжалиги объектларида сув ҳисобини юритишнинг рақамли тизимини жорий этиш;
- 2 мингдан зиёд мелиоратив кузатув қудуқларини автоматлашган мониторинг тизимига ўтказиш;
- барча тиббиёт муассасаларини локал тармоқ билан қамраб олиш, уларни компьютерлар билан тўлиқ жиҳозлаш;
- тиббиётни рақамлаштириш бўйича 50 миллион долларлик лойиҳани бошлаш.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter