Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рақамини яширган ҳайдовчининг автомашинаси ҳам ўзига «бегона» бўлиб чиқди

Рақамини яширган ҳайдовчининг автомашинаси ҳам ўзига «бегона» бўлиб чиқди

Фото: Xabar.uz

Бухорода 19 миллион сўмлик жаримага «тушган» ҳайдовчининг давлат рақам белгисини алмаштиргани аниқланди. Текширув давомида қоидабузар ҳайдовчининг автомашинаси ҳам ёпилиб кетган корхона ҳисобида тургани очиқланди.

Бу ҳақда «Xabar.uz»га вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизмати бошлиғи, капитан Улуғбек Шукурлаев маълум қилди.

Тваъкидланишича, жорий йилнинг 8 январь куни Бухоро туманидаги Шейхонча маҳалласида яшовчи 21 ёшли Ш.Т. 80 052 SAA рақамли «Lacetti» русумли автомашинасида турли қоидбузарликларни юзага келтириб, 19 миллион 200 минг сўмлик жарима тўплаган. Унинг ҳатти-ҳаракатлари шунча миқдорда жарима тўплагунга қадар аниқланмаган.

Қоидабузар аслида автомашинасига тегишли бўлган  85 L 619 JA рақамини яшириб, уни 80 052 SAA рақамига алмаштириб, яшириниб юрган. Жарима майдонига олиб келингач, ўз автомашинасига тақиб олган 80 052 SAA давлат рақам белгили автомашина ҳам аллақачон ёпилиб кетган корхона ҳисобида тургани, ҳужжатларга кўра, автомашинаси ҳам ўзига «бегона» экани очиқланган. 

«Тугатиб юборилган корхона ўз балансидаги автомашинасини аукционга қўйиб сотиб юборгач, уни ўз балансидан чиқариши ва ҳайдовчига тўлиқ ҳужжатлаштириб бериши керак эди. Ёш ҳайдовчи бу борада огоҳлантирилди»,— деди Улуғбек Шукурлаев.

Билдирилишича, давлат рақам белгисини ўзгартириб, жаримадан яшириниб, қочиб юрган учун 19 миллион 200 минг сўмлик жарима олган Ш.Т. «ҳисоби»га Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли моддасига асосан, яна 10 баравар миқдорда жарима тайинланган.

«Автомашинанинг давлат рақами – унинг асосий эгалик белгиси саналади. Айнан шу давлат рақами орқали қоидабузарликлар ёзиб борилади ва тегишли тартибда жазо белгиланади. Бироқ, ҳаракати давомидаги қоидабузарликларини яшириш учун атайлаб уларни кўринмас ҳолга келтирган ва шунингдек, уни бошқа рақамга алмаштирган шахслар яна ўн баравардан ортиқ жарима билан жавоб беришига тўғри келади»,— деди Улуғбек Шукурлаев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг