Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рамзан Қодиров яна кўриниш берди

Рамзан Қодиров яна кўриниш берди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Москвага иш сафари чоғида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбари Александр Куренков билан учрашди. Бу ҳақда у ўзининг Телеграм-каналида ёзган.

«Биз Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий бошқармаси фаолияти билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдик», деб ёзади Чеченистон раҳбари.

Куренков Қодировга Чеченистон ҳудудларини миналардан тозалаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида ҳам гапириб берди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари буни жорий йилнинг сентябридан октябрига қадар амалга оширадилар, жами 122 гектар ерни тозалаш режалаштирилган.

Аввалроқ интернетда Қодировнинг касаллиги ҳақида миш-мишлар тарқала бошлаганди. Бунга муносабат билдирган Қодиров боғдаги сайрдан видео жойлаштирганди.

Москва марказий клиник касалхонасига боргани сабабини тушунтирар экан, Қодиров бу ташриф унинг соғлиғи билан эмас, балки амакиси Магомед Қодировнинг саломатлиги билан боғлиқлигини айтган. У хизмат сафари чоғида Марказий клиник шифохонага қариндошини кўргани келган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг