Рамзан Қодиров Украинага янги ҳарбий гуруҳ юборилгани ҳақида гапирди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг Телеграм-каналида Россиянинг Украинадаги «ҳарбий операцияси»да иштирок этиш учун республикадан янги кўнгиллилар отряди жўнатилганини маълум қилди.
Қодировнинг айтишича, кўнгиллиларнинг ҳар бири Россия махсус кучлари университетида тўлиқ тайёргарлик курсини тамомлаган ва уларга профессионал инструкторлар томонидан ҳарбий кўникмалар ўргатилган.
Аввалроқ Рамзан Қодиров Путиндан Зеленскийга суиқасд топшириғини олгани хабар қилинган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter