Рамзан Қодиров Путинга хат ёзиб, Бахмутдаги «Вагнер» позицияларини «Ахмат» бўлинмаларига беришни сўради

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Путиндан «Вагнер» гуруҳининг ўрнига Бахмутга чечен махсус бўлинмаси «Ахмат»ни юборишни расман сўраганини маълум қилди.
«Мен Россия Федерацияси Олий Бош қўмондони В.В.Путин номига «Ахмат» бўлинмаларини Артёмовск (Бахмут) шаҳрига кўчириш бўйича кўрсатма беришни сўраб хат ёздим. Хат аллақачон юборилган» – дея ёзган Қодиров.
Мактубда президентга Мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Миллий гвардия раҳбари Виктор Золотовга Бахмутга «Ахмат» бўлинмаларини юбориш ва «Вагнер» гуруҳи ўз позицияларини «Ахмат» бўлинмаларига топшириш тўғрисида буйруқ бериш сўралган.
Бир неча кун олдин «Вагнер» асосчиси Евгений Пригожин Россия Федерацияси ҳарбий раҳбариятига ўз ёлланма аскарлари гуруҳини ўқ-дорилар билан таъминлашни талаб қилиб, видеомурожаат йўллаган эди.
У Шунингдек, агар «Венгер» бўлинмаларига ўқ-дори етказиб берилмаса, 10 май кунига қадар Бахмутдан уларни олиб чиқиб кетишини айтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter