Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рамзан Қодиров миш-мишларга аниқлик киритди

Рамзан Қодиров миш-мишларга аниқлик киритди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров саломатлиги ёмонлашгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

Бу ҳақда у Телеграм мессенжеридаги саҳифасида ўтказилган жонли эфирда гапирди.

Саволларни Чеченистон Республикаси ахборот вазири Ахмед Дудаев ўқиб эшиттирган. «Ҳозирча тирик ва соғломман, – деган республика раҳбари.

Республика аҳолиси билан мулоқотда Қодиров 2024 йил охирида таътилга чиқмоқчи эканлигини ҳам айтди. Унинг сўзларига кўра, ҳордиқ «қандай лойиҳаларни амалга ошириш кераклигини, нима етишмаётганини» тушунишга ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз, октябр ойида Рамзан Қодировнинг соғлиғи ёмонлашгани, ҳатто у вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг