Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рамзан Қодиров истеъфога кетиши ҳақида гапирди: нималар маълум?

Рамзан Қодиров истеъфога кетиши ҳақида гапирди: нималар маълум?

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров лавозимини тарк этиши ҳақида гапирди ва бунга изоҳ берди. Телеграмдаги каналида у ўз позицияси бўйича якуний қарорни фақат Россия президенти Владимир Путин қабул қилишини таъкидлади.

“Мен пиёда аскарман ва жамоадошман. Топшириқ бўлса, мен уни бажараман”, деб ёзган Қодиров ва у истеъфога чиқишни фақат “сўраши ёки таклиф қилиши” мумкинлигини қўшимча қилди.

Сешанба куни журналистлар билан суҳбатда Қодиров шундай деди: "Мен ўзим лавозимимдан озод этилишини сўрайман. Умид қиламанки, илтимосим қўллаб-қувватланади". Бироқ у айнан кимга мурожаат қилганига аниқлик киритмади.

Қодиров республиканинг кейинги раҳбари янги ташаббуслар билан чиқишларига ишонч билдирди.

"У ўтмишдан нусха кўчирмасдан, Чеченистоннинг ривожланиши ҳақида ўз қарашига эга бўлиши керак", деди минтақа раҳбари.

Апрель ойида Рамзан Қодировнинг вояга этмаган ўғли Адам Қодиров Чеченистон Хавфсизлик кенгаши котиби лавозимини эгаллаган эди. Расмийлар бу борада ҳеч қандай расмий баёнот бермади, бироқ республика раҳбарининг 17 ёшли меросхўрининг исми департамент веб-сайти ва ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди. Чеченистон Хавфсизлик кенгашининг аввалги котиби Рамзан Қодировнинг жияни Ҳамзат Қодиров эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг