Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Рамазон ҳайити санаси нега эълон қилинмаётгани сабаби айтилди

Рамазон ҳайити санаси нега эълон қилинмаётгани сабаби айтилди

Ўзбекистон муфтийси Нуриддин Холиқназаров Рамазон ҳайити байрами нега эрта эълон қилинмаётгани сабабини айтди. Бу ҳақда Фатво ҳайъати хабар қилди.

«Фатво ҳайъатимиз ҳозирда астроном олимлар билан биргаликда Рамазон ҳайити кунининг аниқ санасини ҳисоблаш билан машғул бўляпти. 30 апрель бунинг хулосасини берамиз. Шунга қараб Ҳайит санасини эълон қиламиз. Шунда ҳар йилгидек президентнинг байрам бўйича қарори қабул қилинади», — дейди муфтий Нуриддин Холиқназаров.

Эслатиб ўтамиз, Мусулмонлар идорасида Рамазон ойи ва ҳайитини муносиб кутиб олиш, ислом дини тартиб-қоидалари асосида ҳилолни кузатиш бўйича ишчи гуруҳ тузилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг