Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Президент: «Агар раҳбарлар яна вилоят ҳокими атрофида уюшмаса, вилоят иккига бўлинади»

Президент: «Агар раҳбарлар яна вилоят ҳокими атрофида уюшмаса, вилоят иккига бўлинади»

Фото: «President.uz»

Аввал хабар берганимиздек, айни вақтда Тошкент вилоятида халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

Сессияда «Xabar.uz» ахборот-таҳлилий порталининг вакили ҳам қатнашмоқда. Унинг маълумот беришича, видеоселектор шаклида ўтаётган сессияда Президент Шавкат Мирзиёев сўзга чиқиб, Тошкент вилоятидаги муаммолар, уларни ҳал этиш йўллари ҳақида гапирган, масъулларга бу борада тегишли топшириқлар берган.

«Вилоятнинг 7 та шаҳридаги муаммолар билан Бош вазир ва Тошкент шаҳар ҳокими шуғулланади. Шаҳарлар уларга бўйсунади. Агар шундаям ўзгариш бўлмаса, вилоятни иккига бўламан. Вилоятдаги шаҳарлар Тошкент шаҳридаги раҳбарларга бўйсунади. Сектор раҳбарлари ҳар куни Бош вазирга ахборот беради. Ҳамма ишнинг тагида халқни рози қилиш туради. Агар раҳбарлар яна вилоят ҳокими атрофида уюшмаса, вилоят иккига бўлинади», деб айтган Ўзбекистон раҳбари.

Воқеалар ривожини биз билан бирга кузатинг!

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг