Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда

Баёнот: радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилинмоқда

Фото: Xabar.uz

Радар бўйича янгилик нотўғри талқин қилингани айтилмоқда. 

Ижтимоий тармоқларда фото ва видеорадарлар орқали аниқланган қоидабузарликлар ҳақидаги маълумотлар 48 соат ичида келмаса, ҳайдовчи жавобгарликдан озод бўлиши, қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилгани ҳақида хабар қилинганди.

Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаевнинг тушунтириш беришича, радарлар орқали қайд этилган қоидабузарликлар 48 соат ичида жарима ҳақида қарор ёзадиган ваколатли органга, яъни ЙПХ марказига юборилади.

Ваколатли орган жарима солиш ҳақидаги қарорни 15 кундан кечиктирмай чиқариши керак. Ана шундагина ҳайдовчи жаримага тортилмаслиги белгиланмоқда.

Аввал маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар 48 соат ичида келмаса бекор бўлиши тўғрисидаги тартиб киритилгани хабар берилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг