Қуёшда кучли чақнаш содир бўлди
Қуёшда 9 февраль куни кучли Х синфидаги чақнаш қайд этилди.
Х-синф қуёш чақнашлари энг катта ва энг кучли ҳисобланади. Қайд этилган чақнаш Х3.3 даражасида таснифланади. Ўртача, бундай катталикдаги чақнашлар йилига тахминан 10 марта содир бўлади ва қуёш фаоллигининг максимал босқичида тез-тез содир бўлади. Ернинг кундузги қисмида Х синфидаги чақнаш пайтида радио шовқинлари кучли ёки экстремал даражага етади.
Кучли чақнашдан сўнг M тоифасидаги чақнашлар ҳам қайд этилган.
Бу кучли чақнаш Ерга қандай таъсир қилади?
Маълумотларга кўра, чақнаш Қуёшнинг Ерга тескари томонидаги ҳудудда содир бўлган. Шу сабабли, унинг Ерга таъсири қуёшнинг ўзи томонидан ҳимояланган. «Бу жуда кам учрайдиган ҳодиса бўлиб, ушбу ҳолатда Ер фойдасига хизмат қилди», — дейилади олимлар хулосасида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter