Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қуёшда энг юқори X тоифага мансуб чақнаш содир бўлди

Қуёшда энг юқори X тоифага мансуб чақнаш содир бўлди

Фото: SDO/NASA

Душанба куни олимлар Қуёшда энг юқори X тоифага мансуб чақнаш содир бўлганини қайд этишди.

5 август соат 15:40 да (бизнинг вақт) Қуёшдаги 3767 (S10W88) доғлар гуруҳи рентген диапазонида Х1.7 тоифали чақнаш юз бериб, 30 дақиқа давом этган. Чақнаш билан бирга, II спектрал турдаги радионурланиш тарқалиши кузатилган.

Бундан ташқари, M1.0, M1.2/SF, M6.1/1N, M1.7 тоифали чақнашлар ҳам қайд этилган.

Қуёшдаги чақнашлар рентген нурланиши даражасига қараб беш: A, B, C, M ва X тоифага ажратилади. Энг қуйи даражаси A0.0 бўлиб, у Ер орбитасидаги 1 кв м.га 10 нВт.ни ташкил этувчи нурланиш билан тенг. Қуёшдаги чақнаш навбатдаги ҳарф тоифасига ўтганида (масалан, A дан B га ёки B дан C га) 10 баравар кучаяди.

Чақнашлар билан бирга одатда қуёш плазмаси отилади, унинг булутлари эса Ергача етиб келиб, магнит бўронларини ҳосил қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг