Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қуйичирчиқдаги фожиали ҳолат бўйича жиноят иши очилди

Қуйичирчиқдаги фожиали ҳолат бўйича жиноят иши очилди

Фото: «Tergov.uz»

2019 йил 11 ноябрь куни Қуйичирчиқ туманида  намунали уйларнинг хонадонида газ чақнашидан ҳосил бўлган ёнғин оқибатида 2 нафар фуқаро вафот этганлиги ва 4 нафари тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилганлиги ҳақида хабар берилганди.

Бош прокуратура матбуот хизматига кўра, мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 13 ноябрь куни Қуйичирчиқ тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 207-моддаси 3-қисми «а» банди ва 258-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг