Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қувайт авиакомпанияси Наманган шаҳрига рейсларни йўлга қўяди

Қувайт авиакомпанияси Наманган шаҳрига рейсларни йўлга қўяди

Ўзбекистон ва Кувайт пойтахтлари ўртасида тўғридан-тўғри ҳаво қатновлари йўлга қўйилганига бир йил ўтганидан сўнг, Jazeera Airways компанияси Ўзбекистоннинг катталиги бўйича учинчи шаҳри, мамлакатнинг шарқий қисмида жойлашган Наманган йўналишида рейслар очилганини эълон қилди.

Бу ҳақда «Дунё» АА  хабар берди.

Авиакомпания янги йўналиш бўйича парвозларни ҳафтасига учта рейс билан - душанба, чоршанба, жума кунлари амалга оширишни режалаштирмоқда. Биринчи авиапарвоз жорий йилнинг 30 сентябрь куни йўлга қўйилади.

Ҳозирги пайтда Jazeera Airways компанияси билан Ал-Кувайт – Самарқанд – Ал-Кувайт йўнилиши бўйича авиапарвозларни йўлга қўйиш масаласи ишлаб чиқилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг