Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қурилиш вазирлиги электрон платформасига ҳакерлар ҳужум қилди

Қурилиш вазирлиги электрон платформасига ҳакерлар ҳужум қилди

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг «Кўп квартирали уйларни улуш киритиш асосида қуриш» электрон платформасига ҳакерлар ҳужуми кузатилди.

www.rd.mс.uz ҳаволаси орқали кириладиган тизимда террорчи гуруҳнинг байроғи акс этган сурат ва «сизнинг тизимингиз ИШИД томонидан бузилган. Биз шу ердамиз» деган ёзув қолдирилган.

Вазирлик ҳолат бўйича расмий муносабат билдириб, унда сайтга бузиб кирилмагани, фақатгина ҳаволани ўзгартиришга уриниш бўлганини айтади.

«Бугун, 26 март куни Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг mc.uz расмий сайтидаги rd.mc.uz ҳаволасига ҳаккерлар ҳужум қилишга ҳаракат қилган», – дейилади вазирлик баёнотида.

Таъкидланишича, расмий сайт фаолиятида ҳеч қандай узилишлар бўлмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг