Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистонликнинг уйидан пул ва 30 нафар ўзбекистонлик топилди (видео)

Қозоғистонликнинг уйидан пул ва 30 нафар ўзбекистонлик топилди (видео)

Туркистон вилояти ИИБ Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ходимлари Сариоғош вилоятида ноқонуний миграцияни ташкил қилиш билан шуғулланган шахсларнинг фаолиятини фош қилди, деб хабар бермоқда «Zakon.kz».

«Олиб борилган тезкор-қидирув ва махсус тадбирлар давомида ички ишлар органлари томонидан Ўзбекистон фуқароларига давлат чегараси орқали ноқонуний кириш ва чиқиш бўйича пул эвазига хизмат кўрсатган маҳаллий фуқаро аниқланди», дейди Туркистон вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Қурманбек Сахов.

Қайд этилишича, тезкор ходимлар чегарадан тўсиқсиз ўтказиш эвазига 130 минг тенге миқдорида пул олган вақтда Сариоғаш туманида яшовчи фуқарони қўлга олган.

Тинтув чоғида гумонланувчидан 2,5 миллион тенгега яқин пул, 2 нафар хориж фуқаросининг телефонлари ва ҳужжатлари олиб қўйилган.

Бундан ташқари, милиция ходимлари унинг вақтинчалик кулбасини кўздан кечириш чоғида 30 нафар Ўзбекистон фуқаросининг мамлакатда бўлиш қоидаларини бузганлиги аниқланган. Ҳибсга олинган шахс уларга Ўзбекистонга тўсиқсиз боришини кафолатлаган.

Ҳозирда ушбу факт бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Гумонланувчи қўлга олинган. Барча ҳолатларга ойдинлик киритилмоқда.

Аввалроқ Қозоғистонда ўзбекистонликлар қулликда сақлангани ҳолати аниқланганди. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳолат юзасидан расмий баёнот берганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг